Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

IUT Ректори “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси этиб сайланди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.03.2017 · 11:41 · 300 views
IUT Ректори “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси этиб сайланди
IUT Ректори “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси этиб сайланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг ректори Сарвар Бабаходжаев “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси этиб сайланди.

“Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг янги бошқарув раиси 2017 йилнинг 3 март куни ташкилотнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида сайланди.

Мажлисда жамиятнинг Бошқарув ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолари ҳам сайланди. IUT Проректори Турдимурат Турсунмуратов “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси муовини этиб сайланди.

“Haejin NewWorld” компанияси Бош директорининг муовини Сергей Пак “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг ижрочи директори этиб сайланди.

Мажлис давомида қатнашчилар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

“Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамияти - Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашда, икки мамлакат ўртасидаги халқ дипломатияси, маданий-тарғибот алоқалари йўналишида олиб борилаётган ишларни янада фаоллаштириши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамияти Тошкентда 1999 йилда ташкил топган эди. Мазкур жамият Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро маданий алоқаларга ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.