Технологиялар

IT Park Uzbekistan учта ҳамкорлик меморандумини имзолади

IT Park Uzbekistan учта ҳамкорлик меморандумини имзолади
IT Park Uzbekistan учта ҳамкорлик меморандумини имзолади / Фото: IT Park Uzbekistan.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Startup & Venture Summit якунлари бўйича IT Park Uzbekistan MOST Holding, Founder Institute ва SparkLabs компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида учта меморандум имзоланганини маълум қилди. Бу ҳақда IT Park Uzbekistan хабар берди.

MOST Holding билан тузилган келишув доирасида Central Eurasian Venture Forum 2027 иккинчи марта Ўзбекистонда ўтказилади. Тадбир халқаро инвесторлар, венчур фондлар ва технологик компанияларни бир майдонга жамлайди.

Founder Institute билан ҳамкорлик Ўзбекистонда pre-seed акселерация дастурларини ишга тушириш, шунингдек, маҳаллий стартап асосчиларини менторлар ва инвесторларнинг глобал тармоғига жалб этишга қаратилган.

SparkLabs билан биргаликда IT Park Uzbekistan ўзбек стартапларини Жанубий Корея бозорига олиб чиқиш, уларни акселерация қилиш ва халқаро миқёсда кенгайтириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Учта меморандумнинг барчаси ўзбек стартапларининг хорижий бозорларга чиқиш, халқаро экспертлар тажрибаси ва инвестиция имкониятларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.