Ислом Каримов ҳозирда стационар даволанишда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳозирда стационар даволанишда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот берди.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилади”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон Ҳукуматининг маълумотларига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш учун маълум бир муддат талаб этилади.