Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 12 август куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчисини тайинлади.
Президент Фармонига мувофиқ, Исламджан Джасурович Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мазкур тайинланишгача у вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқ-тартибот органи фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Тошкент вилояти ҳокими лавозимида Исламджан Эргашходжаев 2016-йилнинг февраль ойидан бери ишлаб келаётган Содиқ Абдуллаевни алмаштирди.