Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ишонч телефони ишга туширилди

Беҳзод Ҳожиматов · 02.11.2016 · 15:37 · 367 views
Ишонч телефони ишга туширилди
Ишонч телефони ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўриш ҳамда округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлаш мақсадида 2016-йил 1-ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган «ишонч телефони» (0 371 239-35-62), шунингдек факс (0 371 239-42-43) ва электрон почта (ub_saylov@umail.uz) ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати