Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Инфантино Ўзбекистонни ЖЧдаги илк иштироки билан табриклади

UzDaily · 19.06.2026 · 10:10 · 19 views
Инфантино Ўзбекистонни ЖЧдаги илк иштироки билан табриклади

Инфантино Ўзбекистонни ЖЧдаги илк иштироки билан табриклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Мексикага келган расмий вакиллар «Ацтека» стадионида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида ФИФА раҳбари Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти билан табриклади ҳамда жамоага навбатдаги учрашувларда муваффақият тилади.

Ўз навбатида, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, шунингдек Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Жанни Инфантинога миннатдорлик билдирди ҳамда Колумбия терма жамоасига қарши учрашув миллий футболни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шунингдек, ўзбек делегацияси Колумбия футбол федерацияси президенти ва ФИФА Кенгаши аъзоси Рамон Хесурунни унинг жамоаси ғалабаси билан табриклади ҳамда унга эсдалик совғасини топширди.

UzDaily · 👁 19 views · 19.06.2026 · 10:10