Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИCЕФ жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 25.10.2025 · 11:02 · 441 views
Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИCЕФ жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди
Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИCЕФ жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Нилуфар Гиясова, хизматнинг масъул ходимлари, вазирлик Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари Антония Людеке ва Сафинас Ахаевалар иштирокида навбатдаги ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томон вакиллари 2025–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

Режага мувофиқ, 2026 йилнинг якунига қадар хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқий билимларни шакллантириш ҳамда жойларда хизмат олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар, профилактика инспекторлари ва инспектор-психологларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашув якунида юқорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ ишлар режаси белгилаб олинди.