Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ҳайдаров Осиё ўйинларида Ўзбекистон U23 терма жамоаси таркибини эълон қилди

Дилафруз Ниязова · 07.09.2026 · 22:15 · 31 views
Ҳайдаров Осиё ўйинларида Ўзбекистон U23 терма жамоаси таркибини эълон қилди
Ҳайдаров Осиё ўйинларида Ўзбекистон U23 терма жамоаси таркибини эълон қилди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U23 футбол терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган жамоа таркибини эълон қилди.

Ўзбекистонлик футболчилар гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувини 15 сентябрь куни гуруҳдаги рақибларидан бири — Филиппин, Қувайт ёки Вьетнам терма жамоасига қарши ўтказади.

Терма жамоанинг дарвозабонлар сафидан «Насаф»дан Самандар Муратбаев, «Пахтакор»дан Максим Муркаев ва «Олимпик Мобиуз»дан Умар Рустамов ўрин олди.

Ҳимоя чизиғига «Қизилқум»дан Ғиёсжон Ризақулов, «Насаф»дан Дилшод Муртазоев, Қувончбек Хушвақтов ва Диёrбек Абдуназаров, «Пахтакор»дан Дилшод Абдуллаев, шунингдек, «Олимпик Мобиуз»дан Рўзибой Файзуллаев ва Саидхон Ҳамидов жалб этилди.

Ярим ҳимоя чизиғида Равшан Ҳайруллаев («Бухоро»), Муҳаммадали Реймов («Локомотив»), Саидумархон Саиднуруллаев («Металлург»), Сардор Баҳромов («Насаф»), Оллоберган Каримов («Сўғдиёна»), Азизбек Тўлқунбеков («Бунёдкор»), Ойбек Урмонжонов («Динамо»), Асилбек Жўмаев («Нефтчи») ва Бельгиянинг «Антверпен» клубида тўп тепаётган Муҳаммадали Ўринбоев ҳаракат қилади.

Ҳужум чизиғига «Локомотив»дан Шодиёр Шодибоев ва Нурлан Ибраимов, «Динамо»дан Фирдавс Абдураҳмонов, шунингдек, «Сўғдиёна»дан Амирбек Саидов киритилди.

Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон U23 терма жамоаси Филиппин, Қувайт ва Вьетнам терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Терма жамоа мусобақадаги биринчи учрашувини 15 сентябрь куни ўтказади.