Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди

Дилафруз Ниязова · 21.07.2025 · 15:00 · 430 views
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал фаолиятидаги еттинчи жангини муваффақиятли ўтказди.

Филиппинлик боксчи Марк Антонио билан жанг Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтди ва 8 раунд тўлиқ давом этди.

Жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик спортчига беришди ва бу билан унинг профессионал боксдаги бенуқсон статистикасини мустаҳкамлади.