Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дилафруз Ниязова · 24.11.2025 · 16:51 · 249 views
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳакамлик суди судьяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Жанубий Корея давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилади. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 АҚШ долларини “аванс” тариқасида олади.

Аммо, берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.