Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Г.Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.12.2016 · 14:17 · 338 views
Г.Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилди
Г.Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 23-декабрь куни “Галина Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвонини бериш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига имзо чекди.

Фармонда жумладан шундай дейилади: “Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Витальевна Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилсин”.