Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Германия Ўзбекистонга 9 миллион евро грант ажратади

UzDaily · 05.12.2024 · 18:18 · 323 views
Германия Ўзбекистонга 9 миллион евро грант ажратади

Германия Ўзбекистонга 9 миллион евро грант ажратади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Германия «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун янги грант тақдим этиш тўғрисида келишув имзолади, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Ҳужжат 3 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ҳудудларни ривожлантириш форуми доирасида имзоланди. Немис халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) номидан дастур раҳбари Бояту Шораит, Ўзбекистон томонидан эса Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов имзо чекди.

Келишувга кўра, Ўзбекистонга 9 миллион евро (тахминан 9,45 миллион АҚШ доллари) ажратилади. Грант маблағлари «яшил» мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу мамлакатнинг барқарор ривожланишини илгари суришда муҳим қадам бўлади.

UzDaily · 👁 323 views · 05.12.2024 · 18:18