Германия федерал Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Германия федерал Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида 17-18 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлайдиган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.