Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Дилафруз Ниязова · 03.03.2026 · 16:40 · 330 views
ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди
ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган, лекин, бир қатор камчиликлари бартараф этилмаган 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этадиган аризасини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Ўз навбатида ходим ҳолат бўйича масъулларни хабардор қилган.

ДХХ ва ФВВ ШХБ ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари пойтахт ФВББ ходимига ушбу пул маблағини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.