Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ФВВ қутқарувчилари Жиззах вилоятида қор бўронида қолиб кетган фуқароларни эвакуация қилди

UzDaily · 26.01.2026 · 13:22 · 217 views
ФВВ қутқарувчилари Жиззах вилоятида қор бўронида қолиб кетган фуқароларни эвакуация қилди

ФВВ қутқарувчилари Жиззах вилоятида қор бўронида қолиб кетган фуқароларни эвакуация қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 январидан 25 январига ўтар кечаси Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Фориш туманидаги «Қораобдол ота» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида кучли шамол ва қор бўрони оқибатида бир нечта транспорт воситаларининг ҳаракати қийинлашгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Ҳайдовчилар ва йўловчилар мураккаб вазиятда қолиб кетган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ФВВнинг қутқарув бўлинмалари йўналтирилди.

Махсус техника ёрдамида фавқулодда хизмат ходимлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли транспорт воситалари тўсилиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиб, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар қайд этилмади. Вазият тезкор равишда назоратга олинди.

UzDaily · 👁 217 views · 26.01.2026 · 13:22