Тошкентда учта назорат учрашуви ўтказиш бўйича эришилган келишувга кўра, 12 июль куни дастлабки ўйин бўлиб ўтганди ва унда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этганди.
13-июль куни эса жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Элибоев ҳамда Ражабов томонидан киритилган голларга тожикистонликлар Сардоровнинг голи билан жавоб қайтарди.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув бугун 17:00 да, “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.