Франция ТИВ раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.