Маданият

Флоренцияда Уффитси галереяси билан ҳамкорликда кўргазма

Флоренцияда Уффитси галереяси билан ҳамкорликда кўргазма
Флоренцияда Уффитси галереяси билан ҳамкорликда кўргазма

2023 йил 11 январь куни Уффитси галереяси директори Эйке Шмидт ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова томонидан 2024 йилда Флоренцияда ўтказиладиган кўргазмага биргаликда тайёргарлик кўриш борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида сақланаётган сара тўпламлардан иборат бадиий асарлар кўргазмасини Уффитси галереяси эътиборига тақдим этди.

Уффитси галереяси ҳайъати аъзолари ўзларининг Ўзбекистонга расмий сафарлари доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Нукус шаҳарларидаги қатор давлат музей ва маданий мерос объектларига ташриф буюрдилар.

 

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.