Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғонада ёқилғи қуйиш вақтидаги хато автомашина портлашига олиб келди

Дилафруз Ниязова · 19.09.2025 · 14:13 · 310 views
Фарғонада ёқилғи қуйиш вақтидаги хато автомашина портлашига олиб келди
Фарғонада ёқилғи қуйиш вақтидаги хато автомашина портлашига олиб келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғонада автогаз қуйиш шохобчасида Labo русумли автомобилда газ баллони портлади.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар беришича, ҳодиса 18 сентябрь куни туш пайти содир бўлган.

Текширув натижасида аниқланишича, ҳайдовчи ўрнатилган баллон пропан учун мўлжалланганига қарамай, машинани адашиб метан билан тўлдирган.

Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмади, аммо автомашинага жиддий техник зарар етди.

Ҳозирда ҳодиса ҳолатларини қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.