Фарғонада тиббий чиқиндиларни энергияга айлантириш лойиҳаси муҳокама қилинди

Фарғонада тиббий чиқиндиларни энергияга айлантириш лойиҳаси муҳокама қилинди

Фарғонада тиббий чиқиндиларни энергияга айлантириш лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров Америка Қўшма Штатларининг “Sayat LLC” компанияси таъсисчиси Станислав Кушнирни қабул қилди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш орқали муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШнинг “Sayat LLC” компанияси тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш станцияларини қуришга ихтисослашган. Президентимизнинг “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида айни вақтда Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тиббиёт муассасалари ҳудудида замонавий станциялар қурилмоқда.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида, яъни 2026–2030 йилларда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам шу каби объектларни ишга тушириш режалаштирилган.

Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган чиқиндиларни экологик хавфсиз тарзда утилизация қилиш ҳамда улардан иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Учрашувда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалалар кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими лойиҳанинг экологик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, масъул ташкилотларга лойиҳани амалга ошириш жараёнида инвесторларга зарур кўмак кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

Ҳамкорликда ишларни жадаллаштириш ва лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг