Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона вилоятида Хитой компанияси иштирокидаги инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

UzDaily · 13.04.2026 · 11:10 · 160 views
Фарғона вилоятида Хитой компанияси иштирокидаги инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
Фарғона вилоятида Хитой компанияси иштирокидаги инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Sanyangma Logistics Co., Ltd.” компаниясининг чет эл бизнес бўлими бош менежери Чжу Мингни қабул қилди.

Учрашувда компания томонидан вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари хусусида сўз юритилди.

Вилоят раҳбари мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити туфайли ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганлигини қайд этди.  Истиқболли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдириб, турли йўналишлардаги таклифлар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.