Фарғона вилояти ва Эрон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Фарғона вилояти ва Эрон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Фарғона вилояти ва Эрон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди

Учрашувда Фарғона вилояти ҳамда Эрон ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий-маданий соҳалардаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Фарғона вилояти ва Эроннинг Мозандарон вилояти ўртасида эришилган келишувларни амалий жиҳатдан жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасида онлайн мулоқотларни йўлга қўйиш, савдо уйини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Марғилон шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти ва Эрон компаниялари ўртасида қатор истиқболли йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан музокараларни давом эттиришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг