Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғона вилояти делегацияси Ульсаннинг саноат салоҳияти билан танишди

Дилафруз Ниязова · 16.10.2025 · 14:58 · 320 views
Фарғона вилояти делегацияси Ульсаннинг саноат салоҳияти билан танишди
Фарғона вилояти делегацияси Ульсаннинг саноат салоҳияти билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимининг ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, Фарғона давлат техника университети ректори Ўктам Саломов Улсан университети президенти О Ён Чон билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда икки ҳудуднинг йирик университетлари ўртасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, талабаларнинг тажриба алмашишлари ўз самарасини бераётганлиги ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Учрашув якунида Фарғона давлат техника университети ҳамда Улсан университети ўртасида қўшма таълим дастурини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.