Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона ва Мазандарон иқтисодиёт, савдо ва туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 20.12.2025 · 22:20 · 316 views
Фарғона ва Мазандарон иқтисодиёт, савдо ва туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди
Фарғона ва Мазандарон иқтисодиёт, савдо ва туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикасининг Мозандарон вилояти ҳокими Махдий Рустамий бошчилигидаги делегация вакиллари вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

Меҳмонлар Марғилон шаҳрида бўлиб, Эрон стартап компаниялари иштирокида ташкил этилаётган Технопарк ҳамда савдо мажмуасини кўздан кечиришди. Ҳунармандлар марказидаги ўзбек миллий ипак матолари, ҳунармандчилик маҳсулотлари эса уларга манзур бўлди.

Шунингдек, делегация вакиллари мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонаси, Фарғона туманидаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Экокерама» корхонаси фаолиятини ҳам бориб кўрдилар.

Европа стандартлари асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган корхонада асосий эътибор сифатга қаратилгани эронликлар томонидан эътироф этилди.