Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Европарламент Ўзбекистон билан текстиль протоколини ратификация қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.12.2016 · 17:41 · 371 views
Европарламент Ўзбекистон билан текстиль протоколини ратификация қилди
Европарламент Ўзбекистон билан текстиль протоколини ратификация қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага текстиль протоколини қўшишни ратификация қилди. Бу ҳақда Европа Парламентининг матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотларини импорт қилишда бож тўловларини камайтиришга қаратилган, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида пахта ва текстиль маҳсулотларини савдо қилишни енгиллаштиради.

Европарламентнинг қайд этишича, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан Европа депутатларининг пахта теримида болалар кучидан фойдаланмаслик тўғрисидаги талабаларини бажарганлиги сабабли қабул қилинди.