Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди

Дилафруз Ниязова · 08.05.2025 · 12:45 · 330 views
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари O.Nasritdinxodjayev Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакили Паул Моффатт бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда “Ер қаъри тўғрисидаги” қонун тақдим этаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш учун тегишли тартиб-қоидаларини амалга оширишда Кон-геология вазирлигига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) таклифлари муҳокама қилинди.