Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Леен Ўзбекистонга келди

Дилафруз Ниязова · 03.04.2025 · 10:20 · 388 views
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Леен Ўзбекистонга келди
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Леен Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

2 апрель куни Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен мазкур саммитда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа комиссияси Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.