Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

ЕТТБ “Ҳамкорбанк” AКга 10 миллион доллар миқдорида кредит ажратади

UzDaily · 13.12.2023 · 12:55 · 492 views
ЕТТБ “Ҳамкорбанк” AКга 10 миллион доллар миқдорида кредит ажратади
ЕТТБ “Ҳамкорбанк” AКга 10 миллион доллар миқдорида кредит ажратади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йирик хусусий маҳаллий кредитор AТ “Ҳамкорбанк”га янги маблағлар тақдим этиш орқали Ўзбекистонда яшил молиядан фойдаланиш имкониятларини яхшиламоқда ва яшил инновацияларни рағбатлантирмоқда.

Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётини молиялаштириш бўйича II дастури (GEFF II Ўзбекистон) доирасида ЕТТБнинг 10 миллион долларгача бўлган кредити “Ҳамкорбанк” AКга бутун мамлакат бўйлаб компаниялар ва уй хўжаликлари билан енергия самарадорлиги бўйича лойиҳаларни кредитлашни кенгайтириш имконини беради.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистон бўйлаб 146 та лойиҳага салкам 4,4 миллиард евро сармоя киритди.