Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Эрондаги воқеалар давомида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмади — элчихона

Дилафруз Ниязова · 01.03.2026 · 13:09 · 247 views
Эрондаги воқеалар давомида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмади — элчихона
Эрондаги воқеалар давомида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмади — элчихона

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сўнгги пайтларда Эронда юз берган воқеалар натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ҳеч ким жабр кўрмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси хабар қилди.

Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, айни пайтда Эрон ҳудудида Ўзбекистоннинг 81 нафар фуқароси мавжуд. Улар орасида дипломатик муассасалар ходимлари, Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар, мамлакатда доимий яшаётган шахслар, шунингдек, шахсий ташриф билан келган фуқаролар бор.

Элчихонада таъкидланишича, Эронда бўлиб турган барча ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган ва вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда. Дипломатлар штат режимида фаолият юритмоқда ва вазият ўзгарган тақдирда зарур консуллик ёрдамини кўрсатишга тайёр.

Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги элчихонаси Теҳрон шаҳрида жойлашган. Фавқулодда ҳолатларда фуқароларга +98 912 132 78 23 телефон рақами орқали мурожаат қилиш тавсия этилади. Алоқа учун масъул шахс — Элбек Йўлдошев.