“ЭЛСИБ” Ўзбекистондаги Тахиатош ИЭС учун электродвигатель юборди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“ЭЛСИБ” компанияси (Россия) Ўзбекистондаги Тахиатош ИЭС учун 4АЗМ-5000/6000 ХЛ4 русумидаги 5-электродвигателни юборди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар беради.
Мазкур электродвигатель Тахиатош ИЭСга етказиб берилади. Электродвигателларни етказиб бериш бўйича шартнома 2015-йилда имзоланган эди.
Қайд этиш жоиз, сўнгги уч йилда “Элсиб” Ўзбекистондаги тўртта электростанцияларга (Янги-Ангрен ИЭС, Навоий ИЭС, Сирдарё ИЭС ва Тахиатош ИЭС) қуввати 2000 дан 8000 кВт гача бўлган 12 та электродвигателларни етказиб берди.