Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

UzDaily · 12.09.2025 · 20:05 · 343 views
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Индонезияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилиги якунига етди. Бугун ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медаллар Жўрабек Эшпўлатов (-90 кг), Алибек Дурдиев (+90 кг) ва Интизор Узакбаева (-70 кг)га насиб этди. Мафтуна Аҳмедова (-57 кг) кумуш, бронза медалларини Саъдулла Равшанов ва Даулет Турдияров (-73 кг), Иномжон Баҳодиров (-90 кг), Гулсанам Ҳазратқулова (-57 кг), Зуҳра Умарова (-63 кг) ва Зарина Бобоназарова (+70 кг) қўлга киритди.

Шу тариқа, мазкур ёш тоифасида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғарган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

UzDaily · 👁 343 views · 12.09.2025 · 20:05