Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Доктор Новикс ва халқаро жамоа Намангандаги болаларга ёрдам кўрсатди

UzDaily · 26.10.2025 · 13:17 · 310 views
Доктор Новикс ва халқаро жамоа Намангандаги болаларга ёрдам кўрсатди

Доктор Новикс ва халқаро жамоа Намангандаги болаларга ёрдам кўрсатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ва Villiam Novick Global Cardiac Alliance ҳамда Sterling Foundation  (АҚШ) ҳамкорлигида болалар юрак жарроҳлиги йўналишида Наманганда халқаро тиббий дастур амалга оширилди.

Доктор Новиcк 1993 йилдан болалар юрак жарроҳлиги ва тиббий ёрдам хизматларини кўрсата бошлаган. 1994 - 2014 йилларда иккита нодавлат нотижорат ташкилотни ташкил этган. Ҳозирда АҚШда рўйхатдан ўтган ушбу ННТ хайрия ташкилоти Villiam Novick Global Cardiac Alliance (Novick Cardiac Alliance, NCA) номи билан фаолият юритади.

Доктор Новиск вилоятимизда 20 та юқори технологик жарроҳлик амалиётини бажарди, 300 нафардан ортиқ беморларга маслаҳатлар берилди, амалий мастер-класслар ташкил этилди, илмий-амалий конференция ўтказилиб, халқаро тажриба алмашилди.

Дастурда жами 15 нафар мутахассис иштирок этди, жумладан: 6 та хорижий давлатлардан: АҚШ, Сербия, Полша, Португалия, Украина ва Марокаш ҳамда Республика Болалар Миллий Тиббиёт Марказидан вакиллар қатнашди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов доктор Виллиам Новиcк бошчилигидаги дастур вакилларини қабул қилди.

Ўзаро мулоқотда Наманган вилоятида болалар юрак жарроҳлиги хизматини ривожлантириш, маҳаллий мутахассисларни халқаро стандартларда ўқитиш, замонавий даволаш технологияларини жорий этиш, минтақада болалар юрак нуқсонларига ихтисослашган юқори сифатли тиббий ёрдам тизимини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

UzDaily · 👁 310 views · 26.10.2025 · 13:17