Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди

Беҳзод Ҳожиматов · 11.07.2016 · 15:10 · 666 views
Дэвис Кубоги: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди
Дэвис Кубоги: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 15-17-июль кунлари Дэвис Кубоги мусобақаси доирасида Хитойга қарши ўйнайди.

Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкентда бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувдаги ғолиб Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон теннис федерациясининг маълумотларига кўра, Дэвис Кубогида Ўзбекистон ва Хитой саккиз маротаба учрашишган. Умумий ҳисоб 5:3 Ўзбекистон фойдасига.

Бу ўйинда Ўзбекистон шарафини Денис Истомин, Фаррух Дустов, Санжар Файзиев ва Джурабек Каримовлар ҳимоя қилишади.