Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Беҳзод Ҳожиматов · 26.11.2024 · 23:22 · 651 views
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Маълумотга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши 20%га, 2025 йил 1 июлдан эса яна 15%га оширилади.

Шунингдек, давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.