Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Cobalt ҳайдовчиси Бухоро вилоятида ЙҲХХ ходимини уриб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 31.01.2025 · 19:43 · 358 views
Cobalt ҳайдовчиси Бухоро вилоятида ЙҲХХ ходимини уриб кетди
Cobalt ҳайдовчиси Бухоро вилоятида ЙҲХХ ходимини уриб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоятининг Жондор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда 45 ёшли Cobalt ҳайдовчиси ЙҲХХ ходимига қасддан урилиб кетди. Ҳодиса жойидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди.

Таъкидланишича, жабрланган инспекторнинг боди-камераси орқали олинган видеоязувда ҳайдовчи иккинчи қаторда тўхтагани сабабли, инспектор унга жарима баённомаси расмийлаштиришини маълум қилган. Бундан сўнг ҳайдовчи ножоиз сўзлар билан унга эътироз билдирган.

Шундан кейин ҳайдовчи машинани тезкорлик билан чапга буриб, инспекторлардан бирини уриб юборади. Шу пайтда ҳаракатланаётган Matiz русумли машина ҳам ходимни енгил уриб ўтади. Cobalt ҳайдовчиси машинани тўхтатган, жабрланган инспектор эса шифохонага етказилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳайдовчи қўлга олинган.