Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Люксембургнинг Cargolux Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк рейсларини амалга ошириш учун рухсат олди. Парвозлар Навоий халқаро аэропортига B747F русумли юк самолётларида бажарилади. Бу ҳақда «Ўзавиация» агентлиги хабар берди.
Люксембургнинг Cargolux Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк рейсларини амалга ошириш учун рухсат олди. Парвозлар Навоий халқаро аэропортига B747F русумли юк самолётларида бажарилади. Бу ҳақда «Ўзавиация» агентлиги хабар берди.
Рейсларни амалга ошириш учун рухсатни «Ўзавиация» агентлиги берди. Гап Люксембург ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам юк ташувлари ҳақида бормоқда.
Cargolux Airlines International S.A. — юк ҳаво ташувларига ихтисослашган Люксембург авиакомпанияси. Унинг бош қароргоҳи ва асосий аэропорти Люксембургда жойлашган.
Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун компания B747F русумли ҳаво кемаларидан фойдаланади. Улар Boeing 747 самолётларининг юк ташишга мўлжалланган версияси ҳисобланади.