Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бошқарув самарадорлиги агентлигида янги директор ўринбосарлари тайинланди

UzDaily · 05.11.2025 · 17:32 · 629 views
Бошқарув самарадорлиги агентлигида янги директор ўринбосарлари тайинланди

Бошқарув самарадорлиги агентлигида янги директор ўринбосарлари тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигида кадрлар тайинлови амалга оширилди.

Президент Администрацияси раҳбари фармойишига мувофиқ, Миршод Қурбонов Агентлик директори биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У аввалроқ Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасини бошқарган.

Бундан ташқари, Агентлик директорининг ўринбосари лавозимига Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти катта инспектори лавозимида ишлаб келган Акмал Салихов тайинланди.

UzDaily · 👁 629 views · 05.11.2025 · 17:32