Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бош вазирнинг Виртуал қабулхонасига бўлган мурожаатлар сони 70 мингдан ортди

UzDaily · 24.10.2016 · 12:16 · 337 views
Бош вазирнинг Виртуал қабулхонасига бўлган мурожаатлар сони 70 мингдан ортди
Бош вазирнинг Виртуал қабулхонасига бўлган мурожаатлар сони 70 мингдан ортди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 22-октябрь кунига келиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига бўлган мурожаатлар сони 70 мингдан ортди! Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) фаолияти 2016-йил 24-сентябрь куни кечки пайт бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан ортди, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 тадан ортди.

Хабарда маълум филинишича, тўртинчи ҳафтанинг охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 тадан ортди.

UzDaily · 👁 337 views · 24.10.2016 · 12:16