Борщаговский кимё-фармацевтика заводи Ўзбекистондаги лойиҳаларни ўрганади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Украинанинг Борщаговский кимё-фармацевтика заводи фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашув Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирокида бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.
Абдулла Азизов Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун очиқ эканини ва фармацевтика соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш хорижий компаниялар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологиялар алмашинуви ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.
Кейинги ҳамкорлик икки мамлакат фармацевтика компаниялари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш ташаббусларини ривожлантиришга қаратилши кутилмоқда.