Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон сиёсий маслаҳатлашувларига доир

Беҳзод Ҳожиматов · 13.03.2017 · 16:46 · 295 views
Бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон сиёсий маслаҳатлашувларига доир
Бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон сиёсий маслаҳатлашувларига доир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 12 март куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Камолова бошчилигидаги делегацияси Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги тадбирда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг ҳолати таҳлил қилиниб, уларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.