Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

БМТнинг минтақавий маркази раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.11.2016 · 11:52 · 341 views
БМТнинг минтақавий маркази раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
БМТнинг минтақавий маркази раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 14-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва МОПДММ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.