Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

BMB Holding Скандинавия бозорига киришни режалаштирмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 03.02.2025 · 16:30 · 402 views
BMB Holding Скандинавия бозорига киришни режалаштирмоқда
BMB Holding Скандинавия бозорига киришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бир қатор Европа мамлакатларига амалий ташриф буюраётган "BMB Holding" компания делегацияси 30-31 январь кунлари Швецияга ташриф буюрмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган музокараларда "BMB Holding" компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни Швеция ва Норвегия бозорларига етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Швециянинг Евроосиё бўйича савдо-саноат палатаси бош директори Хайнц Сьегрен, шунингдек, "ALWAID", "Pars Saffran AB", "Exotic Fruit AS" (Норвегия) ва бошқа компаниялар раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказилди.