Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бешта вилоят судларига янги раислар тайинланди

Дилафруз Ниязова · 04.03.2026 · 10:38 · 313 views
Бешта вилоят судларига янги раислар тайинланди
Бешта вилоят судларига янги раислар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида муҳим кадрлар тайинлови бўйича фармойишларни имзолади.

2026 йил 3 мартда қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ, республикадаги бешта вилоят судларига бир вақтнинг ўзида янги раислар тайинланди.

Давлат раҳбари фармойишларига биноан, Адҳамжон Мирзаев Андижон вилояти суди раиси этиб беш йил муддатга тайинланди. Камолиддин Толлибаев судья лавозимида муддатсиз тасдиқланиб, айни пайтда беш йил муддатга Тошкент вилояти суди раиси этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти суди раиси лавозимига судьялик ваколатлари белгиланган муддат доирасида беш йилга Дилшод Ражабов тайинланди.

Шунингдек, Анвар Элмуродов Қашқадарё вилояти суди раиси этиб, Толиб Байзаков эса Сурхондарё вилояти суди раиси этиб беш йил муддатга тайинланди.