Беш кунда Ўзбекистонда 70 минг тонна чиқинди олиб чиқилди
Беш кунда Ўзбекистонда 70 минг тонна чиқинди олиб чиқилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25–29 май кунлари Ўзбекистонда 70 минг тоннадан ортиқ маиший чиқинди йиғилиб, олиб чиқилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Санитария тозалаш ишлари республика бўйлаб 14,4 мингта маҳаллани қамраб олди.
Тозалаш тадбирларини амалга ошириш учун қарийб 33 минг нафар ходим ва 12,4 минг бирлик махсус техника жалб этилди.
Агентликда таъкидланишича, кенг кўламли тадбирлар аҳоли яшаш пунктларида тозаликни сақлаш, ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва чиқиндиларнинг тўпланиб қолишининг олдини олишга қаратилган.
Бундай ишлар мамлакат ҳудудларида ободонлаштириш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.