Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

“Beeline” Европада CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 22.07.2016 · 18:24 · 538 views
“Beeline” Европада CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
“Beeline” Европада CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Beeline” алоқа оператори CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. “Monaco Telecom” компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади.

CAMEL-роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.