Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Бахтиёр Саидов Индонезия Савдо-саноат палатаси раиси билан учрашув ўтказди

UzDaily · 12.02.2025 · 22:35 · 307 views
Бахтиёр Саидов Индонезия Савдо-саноат палатаси раиси билан учрашув ўтказди

Бахтиёр Саидов Индонезия Савдо-саноат палатаси раиси билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезия Савдо-саноат палатаси раиси Аниндья Бакри билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Индонезия тадбиркорлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, қўшма бизнес лойиҳаларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар турли истиқболли йўналишларда алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

Учрашув иштирокчилари икки давлатнинг бизнес доиралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади. Бу эса иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро савдо ҳажмини оширишга ёрдам беради.

UzDaily · 👁 307 views · 12.02.2025 · 22:35