Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Доҳада Жейҳун Байрамов билан музокара ўтказди

Дилафруз Ниязова · 16.09.2025 · 16:45 · 426 views
Бахтиёр Саидов Доҳада Жейҳун Байрамов билан музокара ўтказди
Бахтиёр Саидов Доҳада Жейҳун Байрамов билан музокара ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида томонлар ўзаро муносабатларнинг жадал ривожланиши, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар.

Бахтиёр Саидов икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган юқори ва олий даражадаги тадбирлар, қўшма ташаббусларни интиқлик билан кутаётганликларини алоҳида таъкидлади.