7
Ўзбекистон

Бахтиёр Раҳмoнқулов ФВВ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди

Бахтиёр Раҳмoнқулов ФВВ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди
Бахтиёр Раҳмoнқулов ФВВ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бахтиёр Туғамбаевич Раҳмoнқулов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Раҳмoнқулов 2020 йил август ойидан буён Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

У аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.