Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

БАА Элчихонасига ташриф

Беҳзод Ҳожиматов · 13.01.2017 · 19:01 · 321 views
БАА Элчихонасига ташриф
БАА Элчихонасига ташриф
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 13-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликларининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди ва Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужими оқибатида БАА гуманитар миссия вакилларининг фожиавий ҳалок бўлишлари муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

БААнинг Муваққат ишлар вакили Рошид ал-Мазруий ҳамдардлик ва далда учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирди.