Айрим йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш тақиқланади
Айрим йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш тақиқланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (343-сон, 30.06.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январга қадар мазкур қарор иловасида белгиланганЎзбекистонда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш тақиқланади. Бунда:
ушбу чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомникларива ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш, шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун ов қилишга нисбатан татбиқ этилмайди;
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни шакллантириш ва тақсимлашда ов қилиш тақиқланган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонлар турларига нисбатан квота ажратилишига йўл қўйилмайди.
2026 йил1 августдан 2030 йил 1 январга қадар республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойлар ҳар йили жами 15 тоннадан кам бўлмаган миқдорда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан тузиладиган рўйхат асосида чавоқлантирилади.